Германия ишлатилмай қолган COVID вакциналаридан қутулиш йўлини топди

Германия ҳудудлари федерал ҳукуматга қарийб 2,3 миллион доза коронавирусга қарши вакциналарни қайтариб беришни режалаштирмоқда. Улар экспортга юборилади. Бу ҳақда Welt тадқиқотига таяниб РИA Новости хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, вакцинага бўлган талаб камайганлиги боис Германиянинг 16 федерал штатидан 14 таси келгуси ҳафта бошида ишлатилмаган дори-дармонларни қайтариб беради.
Биринчи навбатда, улар AstraZeneca ва Johnson&Johnson ишлаб чиқарувчиларининг вакциналаридан воз кечмоқчи. Ушбу дозалар COVID-19 вакциналарига муҳтож бўлган мамлакатларга юборилади.
Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 45 миллиондан ортиқ одам тўлиқ эмланди, бу аҳолининг 54,4 фоизини ташкил этади.
Якшанба куни Sputnik радиоси хабар беришича, AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп COVID-19 га қарши америкаликларнинг вакциналарини ишлаб чиқаришга қўшган ҳиссаси учун ўзини мақтаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter