Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия президенти Хоразмга йўл олди

Германия президенти Хоразмга йўл олди

Фото: «ЎзА»

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Олий даражадаги ташриф дастурида кўзда тутилганидек, 29 май куни Федерал президент Хоразм вилоятига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Франк-Вальтер Штайнмайер Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг