Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия тиббий ҳимоя воситалари экспортини тақиқлади

Германия тиббий ҳимоя воситалари экспортини тақиқлади

Фото: «Youtube.com»

Германия коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли тиббий ҳимоя воситалари экспортига тақиқ қўйди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

«Барча тиббий ҳимоя воситаларини (ниқоб, қўлқоп, махсус кийим ва ҳоказо) мамлакат ҳудудидан ташқарига экспорт қилишни тақиқланади. Фақат айрим вазиятларда истисно қилиш мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Германияда янги турдаги коронавирусни юқтирганлар сони 240 кишига етди, дея маълум қилди чоршанба куни эрталаб Роберт Кох институти. Вирус ГФРнинг деярли барча федерал ерларида қайд этилди, деб ёзади «РИА Новости».

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг