Германияда мактаб ўқувчиларининг билими пасайиб кетди
Германияда 15 ёшли мактаб ўқувчиларининг математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳақда Deutschlandfunk нашри ўқувчилар билимини баҳолашга ихтисослашган PISA халқаро дастури натижаларига асосланиб хабар берди.
Таъкидланишича, бу PISA тадқиқотлари бошланган 2000 йилдан бери энг ёмон кўрсаткичдир.
2015 йилга солиштирганда, фанларни суст ўзлаштирувчи ўқувчилар улуши математикада 17 фоизга, ўқишда 15 фоизга, табиий фанларда 10 фоизга кўпайган.
Тадқиқотда Германия рейтингдаги 91 та мамлакат орасида ўртача кўрсаткични қайд этди.
Нафақат Германияда, балки жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўқувчиларнинг билим даражаси тушиб боряпти. «Ўқувчиларда нафақат базавий саводхонлик пасаймоқда, шунингдек, маълумотларни қиёслаш, ахборотни танқидий таҳлил қилиш ва мураккаб матнлар билан ишлаш қобилияти ҳам сусаймоқда», — деди PISA тизими асосчиси Андреас Шлейхер Euronews телеканалига берган интервюсида.
У натижаларни яхшилаш учун ўқитувчи ҳамда ота-оналарнинг масъулиятини ошириш муҳимлигини айтган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter