Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

WhatsAppнинг веб-версиясида овозли ва видео қўнғироқлар пайдо бўлади

WhatsAppнинг веб-версиясида овозли ва видео қўнғироқлар пайдо бўлади

Фото: iDevice.ro

WhatsApp фойдаланувчилари тез орада тўғридан-тўғри браузер орқали овозли ва видео қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда WABetaInfo хабар берди.

Илгари қўнғироқ қилиш учун Windows ва маcОS учун мобил илова ёки иш столи дастурларидан фойдаланиш керак эди. Энди веб-мижоз ҳам тегишли камера ва телефон пиктограммаларига эга бўлади.

Янги функция WhatsApp веб-версиясини анча қулай ва кўп қиррали қилиб, уни Microsoft Teams каби платформалар билан тенглаштиради. Улар қўшимча иловаларни ўрнатмасдан қўнғироқ қилиш имконини беради - сайтни Chrome, Edge ёки Safariда очиш кифоя.

Янгилик аниқ қачон кенг фойдаланувчиларга тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг