Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гиёҳвандлик гирдобига тушиб қолган машҳур миллиардер вафот этди

Гиёҳвандлик гирдобига тушиб қолган машҳур миллиардер вафот этди

Фото: www.sabah.com

Крипто-валюта орқали катта бойликка эришган АҚШлик миллиардер Мэттью Меллон 54 ёшида Мексикада, ўзи даволанаётган шифохонада вафот этди.

Мексиканинг Канкун шаҳридаги реабилитация марказида даволанаётган 54 ёшли миллиардер анчадан бери гиёҳванд моддаларга ружу қўган эди. Унинг ўлимига шу заҳри қотил сабаб бўлган.

Мэттью Меллон  АҚШнинг «New York Mellon» ва «Drexel Burnham Lambert» банкларига асос солган оила фарзанди эди.

2016 йилда Меллон ҳақида тарқалган хабарларга кўра, у ўша пайтда ҳар куни 80 ҳап (отим) гиёҳванд модда истеъмол қилиши, бунга қарши оксикодон оғриқ қолдирувчи дори ичар экан. У айрим пайтларда битта дори учун 100 минг доллар сарфлаган.

Икки марта уйланган миллардернинг уч нафар фарзанди бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг