Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғолиблар «Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофоти»ни олади

Ғолиблар «Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофоти»ни олади

Президентнинг миллий ва олимпия спорт турлари бўйича «Миллий олимпиада» умумреспублика спорт ўйинларини ташкил этини назарда тутувчи қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, спорт ўйинларининг финал босқичида умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндор бўлган (I-III ўринлар) жамоалар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

биринчи ўрин учун – 200 миллион сўм;

иккинчи ўрин учун – 150 миллион сўм;

учинчи ўрин учун – 100 миллион сўм;

Шунингдек, спорт ўйинларининг финал босқичида ғолиб ва совриндор (I-III ўринлар) бўлган иштирокчилар қуйидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти мукофоти» билан рағбатлантирилади;

Хусусан, умумий таълим муассасалари ўқувчилари олимпия ва паралимпия коллежларига;

профессионал таълим муассасалари ўқувчилари қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига;

олий таълим муассасалари талабалари (бакалавриат босқичи) олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари бўйича магистратура таълим йўналишига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

Шу билан бирга, спорт ўйинларининг финал босқичида ғолиб ва совриндор (I-III ўринлар) бўлган иштирокчилар ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформасига киритиш орқали спорт заҳирасига қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг