Голланд парфюмерлари қаҳванинг ўрнини босувчи атир ишлаб чиқишди
Нидерландия олимлари қаҳва ўрнини босувчи атир ишлаб чиқишди, деб ёзмоқда «Голос». Айтишларича, бу атирнинг хушбўй ҳиди худди қаҳва каби инсоннинг ишчанлигини оширади.
Янги парфюмерия маҳсулоти «Spirit de Travail» номи ва маҳаллий «Spaces» бренди остида сотилади.
Ўтган асрнинг 80-йилларидаёқ америкалик олим Гарри Шварц стресс, ғазаб ва ёмон кайфиятни одатий ҳидлар воситасида ҳайдаш мумкинлигини айтганди. Голланд парфюмерлари айнан Шварцнинг ишланмасидан фойдаланишди, айтилишича, бу атир диққатни жамлашда ёрдам беради.
Ўзига хос хушбўй ва шунинг баробарида фойдали ҳидни яратиш учун узоқ йиллар изланилди. Турли ҳидларнинг инсон энергиясини фаоллаштиришини ўрганиш учун кўплаб синовлар ўтказилди. Якунда сандал, долчин, бергамот, ветивер ва бошқа ўсимликлар ифорини ўзида жамлаган атир дунёга келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter