«Голливуд каскадёрларини хижолат қилган» тасвирчи ҳам «насибаси»ни олди
Ижтимоий тармоқларда «Бизнинг фотографлар олдида голливуд каскадёрлари хижолат» изоҳи билан видео тарқалган эди.
Видеода йўловчи ўз саломатлигини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракат вақтида «Спарк» русумли автомобиль салонидан чиқиб олганлиги акс этган.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу ҳолат 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30 ларда, Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлганлиги аниқланган.
Йўловчи сифатида қоидани бузган, 1999 йилда туғилган М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 138-моддаси тўртинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ўргимчак тасвирчи» жаримага тортилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter