Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Google Play» мобиль дастурлар дўконида аудиокитоблар бўлими пайдо бўлади

«Google Play» мобиль дастурлар дўконида аудиокитоблар бўлими пайдо бўлади

«Google»нинг аудиокитоблар сервиси «Amazon» компаниясининг «Audible» сервисига ўхшаб кетади.

Фото: «ITC.ua»

«Google Play» мобиль дастурлар дўконида аудиокитоблар пайдо бўлиши ҳақидаги миш-мишлар расман тасдиқланди, деб хабар берди «ITC.ua».

Аудиокитоблар бўлими дунёнинг 45 мамлакати учун очиқ ва ундаги китоблар тўққиз тилда киритилган. Аммо ҳозирда айнан қайси давлатлар ушбу хизматдан фойдаланиши мумкинлиги келтирилмади. 

«Google»нинг аудиокитоблар сервиси «Amazon» компаниясининг «Audible» сервисига ўхшаб кетади, бироқ «Amazon» дўкони хизматидан фақатгина пакет сифатида фойдаланиш мумкин. «Google Play» эса китобларни битталаб сотиб олса бўлади, бу шубҳасиз унинг афзаллиги ҳисобланади.

Сервисдан асосий «Google Play» сайти орқали ҳам, «iOS» ва «Android» учун яратилган мобил дастурлар орқали ҳам бевосита фойдаланиш мумкин. 

«Google Play» аудиокитобларининг яна бир ўзига хос жиҳати олдиндан китоб парчасини эшитиш, шунингдек, «Google Assistant» овозли ёрдамчиси орқали тўлиқ интеграциялаш мумкинлиги. Таъкидлаш керакки, «Google Assistant» ёрдамида ҳозирнинг ўзида «Android» смартфонлари ва барча «ақлли» колонкалардаги аудиокитобларни бошқариш мумкин, бироқ фақатгина инглиз тилида. Келажакда ушбу функция «Android Auto» платформасида ҳам пайдо бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг