Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Гоп стоп» жазосиз қолмайди. Уч йил олдинги жиноят аниқланди

«Гоп стоп» жазосиз қолмайди. Уч йил олдинги жиноят аниқланди

Фото: «Google.com»

2016 йил 9 май куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани Истиқлол қишлоғида номаълум шахслар Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи Н.Э. исмли аёлни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, ичида 600 000 сўм пули, 300 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва «Samsung» русумли мобиль телефони бўлган сумкасини тортиб олиб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Олмос маҳалласи Дилнур кўчасида яшовчи А.А., Т.М., Ш.А. ва Тузель 3-даҳада яшовчи Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг