Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузияда парламент можароли лойиҳани маъқуллади

Грузияда парламент можароли лойиҳани маъқуллади

Грузия парламенти намойиш ва жанжалларга сабаб бўлган хорижий агентлар тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

Ушбу қонун лойиҳасининг муҳокамаси мамлакатда кескин норозиликларга сабаб бўлди. Ҳужжатни 84 депутат қўллаб-қувватлади, 30 нафари қарши овоз берди, деб ёзади РБК «Рустави 2» телеканалига асосланиб.

Қонунга кўра, йиллик даромадининг камида 20 фоизини хориждан оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари давлат реестрида «хорижий таъсир агенти» сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Рўйхатдан ўтмаслик 25 минг лари миқдорида жаримага тортилади.

Ушбу ташаббус илгари сурилгандан бери Грузия пойтахти Тбилисида намойишлар тинмаяпти. Танқидчилар Грузия ҳукуматини Россиядан ўрнак олишда айбламоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг