Грузиянинг собиқ президентига Тбилиси аэропортида тухум улоқтирилди

Грузиянинг собиқ президенти Саломе Зурабишвилига Тбилиси аэропортида тухум улоқтирилди.
«Мюнхен хавфсизлик конференциясидан қайтган Зурабишвили бир гуруҳ номаълум фаоллар нишонига айланди. Георгий Гахария каби унга ҳам Тбилиси аэропортида тухум отишди», — деб хабар берди «Пирвели» телекомпанияси.
Бир кун олдин собиқ бош вазир, мухолифатдаги «Гахария — Грузия учун» партияси етакчиси Георгий Гахария ҳам тухумбўрон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter