GSMA Beeline Uzbekistan ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда M360 Euroasiaни Тошкентга олиб келади
Амстердам, Дубай ва Тошкент, 2024 йил 19 ноябрь: VEON Ltd. (Nasdaq: VEON, Euronext Amsterdam: VEON), глобал рақамли оператор («VEON» ёки «Компания») бугун Beeline Uzbekistan шўба корхонаси, GSMA ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан 2025 йил 20-21 май кунлари Тошкентда M360 Eurasia 2025 тадбирини ўтказиш бўйича ўзаро англашув меморандумини (Меморандум) имзолаганини эълон қилади.
Имзолаш маросими Қатарнинг Доҳа шаҳрида M360 MENA 2024 доирасида бўлиб ўтди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, GSMA бош директори Матс Гранрид, Beeline Uzbekistan ва VEON Group бош директори Каан Терзиоглу ҳамда Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин Қатарнинг Доҳа шаҳрида M360 Eurasia 2025 учун меморандум имзоладилар.
GSMA томонидан тақдим этилган М360 минтақавий мобил экотизимни бирлаштирадиган бир қатор глобал тадбирларни мужассам этади. Тадбир ижобий ишбилармонлик муҳити ва жамият ўзгариши учун асос бўлиб хизмат қиладиган инновацияларни кашф қилиш, ишлаб чиқиш ва тақдим этишга қаратилган.
«Биз M360 Евроосиё учун минтақамизнинг чорраҳасида бўлган Тошкент шаҳрида мобил экотизимни қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистонда нафақат мамлакатимизнинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшадиган, балки минтақамизнинг иқтисодий ўсишини тезлаштирадиган улкан рақамлаштириш дастури мавжуд. Биз буни амалга оширишда мобил тармоқнинг ролини қадрлаймиз. Биз GSMA ва тадбирнинг мезбон ҳомийси Beeline Uzbekistan компаниясига М360’ни пойтахтимизга олиб келадиган ушбу ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирамиз», — деди Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.
«М360 Eurasia экотизимимиз учун алоқа, рақамли хизматлар ва технологиялар ёрдамида ўсишни қандай оширишимиз мумкинлигини ўрганиш учун энг муҳим минтақавий платформалардан биридир. Марказий ва Жанубий Осиёнинг динамик бозорларида рақамли трансформацияни амалга ошириш имтиёзига эга бўлган гуруҳ сифатида биз ушбу муҳим тадбирни Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи бўлган Тошкентга олиб келиш учун GSMA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз», - деди Beeline Uzbekistan директорлар кенгаши раиси ва VEON Group бош директори Каан Терзиоглу.
«М360 Eurasia 2025’нинг Тошкентда илк бор ўтказилиши Марказий Осиёда рақамли трансформацияни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларимизда муҳим босқич бўлди. VEON ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирамиз. Тадбир барқарор иқтисодий ўсиш ва рақамли инклюзивликни рағбатлантириш учун мобил алоқадан фойдаланишнинг янги усулларини ўрганади, минтақада инновациялар ва ҳамкорликни рағбатлантириш учун платформа яратади», — деди GSMA бош директори Матс Гранрид.
Саммит ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишда муҳим қадам бўлади. Бу мамлакатнинг обрўсини мустаҳкамлашга, кўпроқ компания ва сармоядорларни жалб қилишга, шунингдек, бизнес, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
GSMA ҳақида
GSMA – бу ижобий бизнес муҳити ва жамиятдаги ўзгаришларга асосланган инновацияларни кашф этиш, ишлаб чиқиш ва етказиб бериш учун мобил экотизимни бирлаштирувчи глобал ташкилотдир. Бизнинг мақсадимиз одамлар, саноат ва жамият гуллаб-яшнаши учун алоқаларнинг тўлиқ кучини очиб беришдир. Мобил экотизим ва унга ёндош тармоқларда уяли алоқа операторлари ва ташкилотларини ифодаловчи GSMA ўз аъзолари учун учта кенг устунда тақдим этади: Яхшилик учун алоқа, Саноат хизматлари ва ечимлари ва Тарғибот. Ушбу фаолият сиёсатни илгари суриш, бугунги куннинг энг катта ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, мобил хизматни амалга оширадиган технология ва ўзаро мувофиқликни қўллаб-қувватлаш ҳамда MWC ва M360 тадбирларида мобил экотизимни йиғиш учун дунёдаги энг катта платформани тақдим этишни ўз ичига олади.
Батафсил маълумотни www.gsma.com сайтидан олишингиз мумкин
VEON ҳақида
VEON – дунё аҳолисининг 7 фоиздан кўпроғи истиқомат қиладиган олтита тез ривожланаётган мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Компания янги имкониятлар яратадиган ва иқтисодий ўсишга ёрдам берадиган илғор технологик хизматларни таклиф этиш орқали одамлар ҳаётини ўзгартирмоқда.
Батафсил маълумот: www.veon.com
VEON акциялари Nasdaq ва Euronext биржаларида котировка қилинади.
Beeline Uzbekistan компанияси ҳақида
Beeline Uzbekistan — 8,2 миллион мижозга мобил алоқа хизматини тақдим этувчи ва ҳар ойда 7,6 миллион фаол фойдаланувчига ўзининг рақамли хизматлари ва иловалари орқали хизмат кўрсатадиган рақамли оператор.
Beeline Uzbekistan VEON Group таркибига киради. Гуруҳнинг рақамли портфелига Beepul молиявий иловаси, яқинда ишга туширилган Kinom видеостреаминг иловаси, Hambi Superapp, Beelab, OQ ва VEON Adtech киради.
Батафсил маълумот: www.beeline.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter