Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Гулистон мусиқали драма театрида ёнғин чиқди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Гулистон мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВВ хабар берди.

Кеча, 5 август куни соат 18:06 да Гулистон шаҳрининг «Шодлик» МФЙ, Ўзбекистон шоҳкўчасида жойлашган объектлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жўнатилган, улар воқеа жойига 18:09 да етиб боришган ва соат 18:12 да ёнғин қуршаб олинган. Ёнғин бошланганидан сўнг қарийб бир соат ўтгач, соат 19:00 да бартараф этилди, дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаатлар тушмаган. Ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг