Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон шаҳрида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилди

Гулистон шаҳрида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 29 январь куни Гулистон шаҳридаги 1-сон хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб мақоми берилди.

Ушбу таълим муассасасининг тантанали очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев, Халқ таълими вазирлиги хузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» бош директори А. Ҳайдаров ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари О. Носировлар иштирок этдилар.

Фото: «Mitc.uz»

Иштирокчилар ва меҳмонлар илм масканида яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Энг замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан жиҳозланган ва юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган синф хоналари, робототехника хонаси, рақамли кутубхона, фаоллар залида ўқувчиларга информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқур ўзлаштириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Фото: «Mitc.uz»

Илм масканидаги бу каби имкониятлар ихтисослаштирилган мактабнинг самарали фаолият юритишида, ўқувчиларнинг «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасида иштирок этиб, дастурлаш йўналишида ҳам ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Халқ таълими вазирликлари, ҳамда Давлат тест маркази ҳамкорлигида тасдиқланган қабул квоталари асосида қишки таътил кунларида мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш бўйича танлов ўтказилган эди.

Танлов асосида мазкур илм масканига информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 1 та синфда 33 нафар ўқувчи қабул қилинди.

Фото: «Mitc.uz»

Тантанада саралаш танловларидан муваффақиятли ўтган иқтидорли ўқувчиларга, шунингдек, «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасида фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сонли «Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш,илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2024 йиллар мобайнида ҳар бир туман шаҳарларда биттадан информатика ва ахборот технологиялари фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг