Гулистонда мудҳиш ҳодиса юз берди: поезд 55 ёшли аёлни уриб юборди
4 июль куни Гулистон шаҳар ҳудудида ҳаракатланаётган юк поезди 55 ёшли аёлни уриб юборди, аёл воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратурасига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» махлум қилган.
Хабарга кўра, 2021 йил 4 июль куни соат 12:20 ларда Сирдарё вилояти «Гулистон-Оқолтин» темир йўл бекатлари оралиғи 3484 км 1-пикетида юк поезди Гулистон шаҳар 3-мавзедан Баҳор маҳалласига ўтиш жойида мавжуд бўлган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган Гулистон шаҳрида яшовчи 55 ёшли М.Д. (аёл)ни уриб юборган.
«Ҳозирда Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Аёл олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter