Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистонда уч нафар бола карахт ҳолда топилди

Гулистонда уч нафар бола карахт ҳолда топилди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Гулистон шаҳар «Бўстон» маҳалласи 61-уйда истиқомат қилувчи А.О. томонидан Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси навбатчилик қисмига ўзи истиқомат қилувчи хонадон эшиги қулфлиги, эшикни тақиллатишига қарамасдан уч нафар фарзанди жавоб бермаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушади.

Мурожаатга кўра Махсус тезкор харакатланувчи гуруҳ томонидан кўп қаватли уйлар биносига зудлик билан етиб борилган. Ҳарбий хизматчилар томонидан кўп қаватли уйнинг дераза қисмидан кириш орқали хонадонда ис гази аниқланиб, захарланиш оқибатида карахт ҳолда бўлган уч нафар болаларга биринчи тез ёрдам кўрсатилади.

Хавф бартараф этилган ҳолда болакайлар онаси бағрига соғ-саломат топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг