Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримовадан қайтарилган пуллар қишлоқ мактабларига йўналтирилади

Гулнора Каримовадан қайтарилган пуллар қишлоқ мактабларига йўналтирилади

Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган маблағларини бошқараётган "Ишонч" жамғармаси камида 45 та қишлоқ мактабини янгилаш учун $20 млн сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Ушбу мактаблар сув таъминоти, замонавий ҳожатхоналар ва яшил энергия манбалари билан жиҳозланади.

1 октябрдан бошланадиган мазкур лойиҳа 31,5 мингдан ортиқ ўқувчининг таълим олиш шароитларини яхшилайди.

Қайд этилишича, лойиҳада Ўзбекистон бўйича камида 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш, мактабларда энергия сарфини 30 фоизга ва димланган газлар чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш учун хавфсиз сув, замонавий санитария, ишончли иситиш тизимлари ва экологик тоза энергия билан таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа 31 500 нафар бола, айниқса, ўсмир қизлар учун кундалик таълим шароитларини бевосита яхшилайди. Улар гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида қулайликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, бу эса дарсларни қолдириш ҳолатларини камайтиради.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг