Гуруч сотиб олмайдиган вазирнинг боши балога қолди — Япония

Япония қишлоқ хўжалиги вазири Таку Это ҳеч қачон гуруч сотиб олмайман дегани учун боши балога қолди. Бу ҳақда Saga Shimbun газетаси ёзди.
Вазир расмий тадбирда мамлакатда гуруч нархи кескин ошиб кетганини тилга олди. Японияда 2025 йилда гуруч ўтган йилгига қараганда икки карра қимматлашган.
«Мен ўзимни (гуруч нархи ошгани учун) жавобгар ҳис қиламан. Аммо умуман олганда ўзим ҳеч қачон гуруч сотиб олмаганман. Мени қўлловчилар ҳадя қилиб туришади, шунчалик кўпки, сотгинг келади», — деган Таку Это.
Унинг гаплари жамоатчиликда кенг акс-садо берди.
Вазирнинг номақбул хатти-ҳаракатлари ҳақида Япония ҳукумати бош котиби Ёшимаса Хаясига матбуот анжуманида савол беришди. Кутилмаган саволдан у гангиб қолди. Бир ярим дақиқалар сукут сақлади, ёрдамчилари билан маслаҳатлашди, сўнгра етарли маълумотга эга эмаслигини важ қилиб содир бўлган воқеани изоҳлашни истамади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter