Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гвардиола дунёдаги энг яхши жамоа қайсилигини айтди

Гвардиола дунёдаги энг яхши жамоа қайсилигини айтди

Фото: EPA

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола дунёнинг энг яхши жамоаси қайсилигини айтди.

«Айни пайтда «Манчестер Сити» дунёдаги энг яхши жамоа эканига ишонаманми? Йўқ, чунки бундай эмас. Дунёнинг энг яхши жамоаси — «Челси». Лондонликлар Чемпионлар лигасини ютишди», — деди Гвардиола «Metro» билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг сўнгги финалида айнан «Челси» «МанСити» устидан ғалаба қозонганди.

Ҳозир «Сити» Англия премьер-лигасида пешқадамга айланган, учинчи ўриндаги «Челси»дан 13 очко кўп тўплаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг