Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедовга йил жангчиси унвони берилмади

Ҳабиб Нурмагомедовга йил жангчиси унвони берилмади

Фото: «Ostrovrusa.ru»

«The Athletic» муаллифлари йил жангчисини танладилар (ММА). Бу ҳақда оммабоп нашрнинг сайтида хабар берилган.

«The Athletic» таҳририятининг фикрига кўра, бразилиялик Дейвесон Фигереду ўтиб бораётган йилда ўзини энг ёрқин намоён этган спортчи ҳисобланади. Шу тариқа, 2020 йилнинг кузида яна бир бор UFC унвонини ҳимоя қилиб, вазн тоифасидан қатъи назар, ташкилот рейтингида биринчи ўринга кўтарилган россиялик Ҳабиб Нурмагомедовга йил жангчиси деган унвон берилмади.

23 декабрь куни «The Athletic» таҳририят талқинига кўра энг яхши жангни тақдим этди. Портал муаллифлари хитойлик Вэйли Чжан билан Польша вакили Йоанной Йенжейчик ўртасидаги учрашувни мақбул кўришди.

33 ёшли Фигереду, Нурмагомедовдан фарқли ўлароқ, 2020 йилда тўрт марта октагонга чиқди. Июль ойида бразилиялик энг енгил вазнда UFC чемпионлик камарини қўлга киритди. Шундан сўнг у икки марта унвонини ҳимоя қилишга улгурди. Фигереду ҳисобида 20 ғалаба ва битта мағлубият бор.

ВВС Нурмагомедовни 2020 йилнинг асосий спорт юлдузи сифатида тан олди. Кузда у америкалик Жастин Гэтжи билан тўқнашиб, фаолияти давомидаги 29-ғалабасини нишонлади. Шундан сўнг спортни тарк этишини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг