Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаж зиёратига борганлар сони 1,07 миллион нафарга етди

Ҳаж зиёратига борганлар сони 1,07 миллион нафарга етди

Фото: Flickr / Camera Eye

Айни пайтда Саудия Арабистонидаги зиёратчилар сони 1,07 миллион нафарга етди, бу ҳақда Arab News мамлакат Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиага асосланиб хабар берди.

Қўшма матбуот анжуманида Ҳаж ва Умра, соғлиқни сақлаш, транспорт ва ОАВ ишлари вазирлари зиёрат мавсуми учун стратегик ва амалий режаларини тақдим этди.

Ҳаж ва Умра ишлари вазири маълум қилишича, бу йил 1,4 миллиондан ортиқ Nusuk смарт-карталари берилган ва Nusuk иловаси орқали 30 дан ортиқ янги рақамли хизмат ишга туширилган. Рақамли платформа зиёрат жараёнини тўлиқ, жумладан, рухсатномалар олиш, ҳаракатланиш, тавсиялар ва реал вақт режимида янгиланишларни ўз ичига олган ҳолда, етиб келишдан жўнаб кетишгача қўллаб-қувватлайди.

Ар-Рабиа Мино ва Арафотдаги зиёратчилар лагерларида жойларни тақсимлаш эндиликда одамлар оқимини бошқариш тизимларига тўлиқ интеграция қилинганини маълум қилди.

«Биз бу мавсумга аввалгиси тугаши биланоқ тайёргарликни бошладик. Рақамли рухсатномалардан тортиб, жойлардаги текширувларгача — бизнинг мақсадимиз барча учун хавфсиз ва самарали зиёратни таъминлашдир», — деди вазир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг