Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетига ким раҳбарлик қилиши аниқ бўлди

Мудофаа вазири Шуҳрат Ҳолмуҳаммедов.
Янги ташкил этилган университетни мудофаа вазири бошқаради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мудофаа вазири бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, вазирликка 2024 йил ноябрдан буён Шуҳрат Ҳолмуҳаммедов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Аввалроқ мудофаа тизимида қатор тайинловлар амалга оширилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter