Ҳасанбой Дўсматов кейинги жангини чемпионга қарши ўтказиши мумкин

WBA ташкилоти енгил вазн тоифасидаги Жаҳон чемпиони, таиландлик Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берди.
Ниятронгга бу ҳимоя жангида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рақиблик қилади. Ташкилот томонлар келишувга эришиши ва музокаралар ўтказиши учун 30 кун вақт берди.
Маълумот учун, 33 ёшли Ниёмтронг фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бу у учун 12-ҳимоя жанги бўлади. Ҳасанбой Дўсматов эса профессионал фаолияти давомида 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимиз WBA рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, WBA ташкилоти ярим енгил вазн чемпионлиги учун ўзбекистонлик Отабек Холматов ва америкалик Раймонд Форд иштирокидаги жангга буйруқ берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter