Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчи куппа-кундузи чарчоқ туфайли ухлаб қолди

Ҳайдовчи куппа-кундузи чарчоқ туфайли ухлаб қолди

Кеча, 16 май куни соат 14:00лар атрофида «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек Шоҳ кўчасида ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси симёғочга урилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб тўхтаган.

Бахтли тасодиф туфайли ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. Транспорт воситасида йўловчилар бўлмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг