Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳаёт афсунлари» фильмини кинотеатрларда томоша қилинг

«Ҳаёт афсунлари» фильмини кинотеатрларда томоша қилинг

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Pro art студияси томонидан суратга олинган «Ҳаёт афсунлари» бадиий фильми суратга олинди.

Мазкур фильм психологик драма бўлиб, унда Тоҳир исмли маҳалла раисининг атрофида бўладиган ҳаётий воқеалар, турли кўнгилсизликлар ва оилавий можаролар акс эттирилган. Шунингдек, қаҳрамонлар тақдири орқали мамлакатимиздаги маҳалла фаолияти тизими ёритилган.

Сценарий муаллифи Абдуқаюм Юлдашев, постановкачи режиссёр Ҳасан Алижонов, оператор Истеъдод Усмонов, рассом Бегзод Худойбердиев, гримёр Зилола Собирова, продюсер Жавлон Камалов, иккинчи режиссёр Саидмалик Қодиров.

«Ҳаёт афсунлари» кинокартинаси 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Кинематография агентлиги томонидан тақдим этилган эди. Ҳозирда юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда.

Тез орада Youtube платформасида ҳам кинокартинани томоша қилиш мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг