Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳайрат» фильмининг премьераси кутилмоқда

«Ҳайрат» фильмининг премьераси кутилмоқда

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган «Ҳайрат» бадиий фильмининг юртимиз кинотеатрларида премьераси кутилмоқда.

Бир сценарист ҳаёти ва унга туташ ижод йўлидан ҳикоя қилган фильм том маънода санъатни хусусан, кино санъатини яратилиш жараёни ҳақида сўзлайди.

Фильм учун драматик конфликтларга бой сценарий Зулфиқор Мусоқов томонидан ёзилган бўлиб, қаҳрамонлар характери ва давр муҳитини очиб берган мусиқалар фильмни бадиий жиҳатдан бойитган.

Постановкачи оператор Азиз Арзиқуловнинг томошабинни кинокартина оламидан нафас олишга ундовчи кадрлари ҳамда постановкачи рассом Сергей Чуфарновнинг ўзгача ёндашуви фильм муваффақиятини таъминлаб берган.

Бундан ташқари Бобур Йўлдошев, Феруза Саидова, Нигора Каримбоева, Фарҳод Абдуллаев, Шаҳноза Валиева каби қатор актёр ва актрисаларимизнинг маҳоратли ижроларига алоҳида тўхталиш мумкин.

Кинокартина ҳақида яна кўплаб фикрлар келтириш мумкин. Аммо ҳақиқий баҳони томошабин бергани маъқул. Шундай экан, тез кунларда юртимиз кинотеатрларида фильмни премьерасини кутиб қоламиз.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг