Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳеч ким эътибордан четда эмас – «Самарқанд марафони» (фоторепортаж)

Ҳеч ким эътибордан четда эмас – «Самарқанд марафони» (фоторепортаж)

Фото: Xabar.uz

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси «Капиталбанк» ва «Discovery invest» ҳомийлигида 31 март куни АСД (Аутизм спектри бузилиши) билан оғриган болалар учун «Самарқанд марафони» болалар академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова ва «Самарқанд Марафони» лойиҳаси куратори Мирхон Сагитовлар иштирок этиб, ҳеч қайси бола эътибордан четда эмаслигини, жамғарма ва «Самарқанд марафони» доимо қўллаб қувватлашини билдиришди.

Ушбу махсус болалар ижодий академияси «Самарқанд Марафони-2020» натижасида ташкил этилган бўлиб, унинг вазифаси аутизмли болалар муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир. Марафон иштирокчилари ва ҳамкорлари томонидан тўпланган маблағ эвазига ушбу академия ташкил этилди.

«Samarqand Marathon» болалар академияси ОИТС билан оғриган болалар учун янги ихтисослаштирилган ижодий майдон бўлиб, унда ижодий ва интерактив фаолият учун барча шароитлар мавжуд. Академия болалар ва уларнинг ота-оналари учун реабилитация марказига айланади, бу эса уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Қуйида тадбирдан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг