Ҳиндистон Покистон билан тўқнашувда қанча одам қурбон бўлганини очиқлади

Покистон ва Ҳиндистон кескинлигида ҳинд томонидан 16 киши ҳалок бўлди.
Покистоннинг ҳужумларида 16 киши, жумладан, уч аёл ва беш бола ҳалок бўлди, дея хабар беради Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғида.
Вазирликнинг билдиришича, Ҳиндистон қўшинлари Покистон ҳудудидан миномёт ва артиллерия ўқларини тўхтатиш учун жавоб чораларини кўрган.
7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон Покистон ҳудуди ва Кашмирнинг у назоратидаги қисмидаги бир нечта нишонларга зарба берди. Таъкидланишича, 9 та “террорчилик инфратузилмаси” объекти нишонга олинган. Покистон расмийлари ҳалок бўлганлар сони 30 дан ошганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter