Ҳиндистон Покистонга оқиб ўтувчи сув оқимини тўхтатди

Кашмирдаги терактдан сўнг Ҳиндистон Покистон билан 1960 йилда имзоланган Индус сув битимини тўхтатди.
Маълум бўлишича, Ҳиндистон Ченаб дарёсидаги Баглиҳар тўғонидан Покистонга оқиб ўтадиган сув оқимини тўхтатган. Шунингдек, Жҳелум дарёсидаги Кишанганга тўғонидан ҳам сув беришни тўхтатишни режалаштирмоқда.
Мазкур ҳаракат Ҳиндистон томонидан Покистонга олдиндан огоҳлантиришсиз амалга оширилган. Покистон ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг бу қарорини кескин танқид қилиб, зарур ҳолларда жавоб чоралари кўрилишини маълум қилди.
Маълумот учун, Индус сув битими 1960 йилда Жаҳон банки кўмагида имзоланган бўлиб, у икки давлат ўртасида сув ресурсларини бошқариш ва тақсимлаш тартибини белгилаб берган эди. Битимга кўра, Ғарбий дарёлар (Индус, Жҳелум, Ченаб) суви асосан Покистонга, шарқий дарёлар (Сутлеж, Беас, Рави) суви эса Ҳиндистонга ажратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter