Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганларни боғларда ёқишяпти

Ҳиндистонда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганларни крематорияларда жой етмагани боис пойтахтдаги паркларда, тўхташ жойларида ва харобазорларда ёқа бошладилар. Бу ҳақда ВВC телеканали хабар берди.
Марҳумларнинг қариндошлари гулхан ёқиш учун ўтин тўплашмоқда ва кремацияларга ёрдам беришмоқда. Крематория ходимлари эрта тонгдан ярим тунгача жасадларни ёқиш билан овора. Марҳумларнинг оилалари эса қариндошлари билан видолашиш учун бир неча соат кутишларига тўғри келмоқда.
Сўнгги кунларда Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин кўпайди. Сешанба куни 323 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Охирги статистика мамлакатда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён аниқланган энг юқори кўрсаткичдир. Бош вазир Нарендра Моди Ҳиндистонни «коронавирус бўрони» ларзага солганини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter