Ҳиндистонда коронавирусга чалинган ўқитувчи шифокорлардан поездда қочиб кетди

Буюк Британиядан учиб келган Ҳиндистон фуқаросида коронавирус аниқлангач, шифокорлардан қочиб кетган, деб ёзди маҳаллий «Hindustan Times» нашри.
Хабарларга кўра, Деҳли аэропортида ўқитувчи аёлда COVID-19 аниқланган. У докторларга топширилган, аммо шифохонага боргач амбулатория картасини олиб, секингина жуфтакни ростлаган.
Андхра-Прадеш штати расмийлари тартиббузар ўз шаҳрига кетаётган поездда бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар олган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари зудлик билан бу ҳақда полицияни хабардор қилишган.
Аёлни биринчи класс купесида 22 ёшли ўғли билан топишди. Оила дарҳол изоляцияга олиниб, коронавирусга қайтадан текширилди. Коронавирус фақат ўқитувчининг ўзида аниқланган, ўғли соғлом эди.
Ҳодисадан сўнг штат соғлиқни сақлаш бошқармаси аёл кетаётган поезд йўловчиларини ва уларга ҳамроҳ бўлган темир йўл жамоасини тезда топишни буюрди.
«Worldometers» маълумотларига кўра (2020 йил 25 декабрь соат 23:00 ҳолатига кўра), Ҳиндистонда 10,169,743 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 147,379 нафари вафот этди. 9,739,285 бемор касалликдан фориғ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter