Ҳиндистонда одамхўр йўлбарс туфайли 18 та мактаб ёпилди

Ҳиндистонда давлатга қарашли 18 та мактаб мажбуран ёпилди, чунки уч кишини ўлдирган йўлбарс тутқич бермай изғиб юрибди.
Money Control нашри ёзишича, бир ҳафтадан буён йиртқич тутқич бермаяпти, ҳар сафар овчиларга чап бериб кетяпти.
Воқеа Уттар-Прадеш штатининг Пилибхит йўлбарслар қўриқхонаси атрофида юз бермоқда. Одамхўр урғочи йўлбарснинг сўнгги қурбони 17 июл куни 50 ёшли аёл бўлган.
Қўриқхона атрофидаги қишлоқларда шакарқамиш ва шоли ғуж бўлиб ўсган, бу эса йўлбарсни тутишни қийинлаштирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter