Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда ўйин вақтида асаларилар тўдаси ҳакам ва мухлисларга ҳужум қилди

Ҳиндистонда ўйин вақтида асаларилар тўдаси ҳакам ва мухлисларга ҳужум қилди

Ҳиндистон Суперкубоги чорак финал баҳсидан ўрин олган «Интер Каши» – «Мумбай Сити» учрашувида асаларилар майдонга ҳужум қилди.

Асалариларнинг дастлабки ҳужуми учрашувнинг 28-дақиқасида қанот ҳакамига бўлди ва ён ҳакам майдон марказига қараб қочди. Тўрт дақиқа ўйин тўхтатилиб тургандан сўнг баҳс давом эттирилди, бироқ яна ҳужум давом этди. Учрашув яна тўхтатилиб, ёрдамчи ҳакамлар ёрдамида қанот ҳакамининг сариқ футболкаси алмаштирилгандан сўнгина асаларилар кетиб ўйин давом эттирилди. Учрашувда «Мумбай Сити» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Шунингдек, асаларилар трибунадаги мухлисларга ҳам хужум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг