«Ҳизбуллоҳ» Ғазодаги урушга қўшиладими?
«Ҳизбуллоҳ» гуруҳи 8 октябр кунидан бошлаб Исроил армиясига қарши жангларга қўшилган. Бу ҳақда ташкилот лидери Ҳасан Насруллоҳ маълум қилди.
«Биз жангга 8 октябр куни киргандик», — дея бош котибнинг сўзларини келтиради «Ал-Жазира».
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябр куни Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳарбий гуруҳи лидери Ҳасан Насруллоҳ Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашуви фонида нутқ сўзлади.
У ҲАМАС гуруҳининг 7 октябр куни Исроилга ҳужум ҳақидаги қарорини тўғри дея ҳисоблашини айтган. Ҳужумнинг муваффақияти, Насруллоҳ фикрича, дунё яна бир бор Фаластинга эътибор қаратди.
Шунингдек, Насруллоҳ АҚШ Ғазодаги вазиятни ўнглаши мумкинлигини айтди, чунки етакчининг фикрича можарода «Қўшма Штатларнинг катта айби бор».
Эслатиб ўтамиз, «Ҳизбуллоҳ» Ливандаги ҳарбийлашган сиёсий партия бўлиб, Эрон томонидан молиялаштирилади ва дастакланади. Ушбу гуруҳ Суриядаги урушда президент Башар Асад томонидан ҳам жанг қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter