Ҳолливуд актёрлари ва актрисалари маошидаги фарқ солиштирилди
Иқтисодчиларнинг аниқлашича, Ҳолливудда актёрлар актрисаларга қараганда ўртача 1,1 миллион доллар кўп ҳақ олишади, деб ёзмоқда «The Guardian».
Тадқиқотчилар 1980 йилдан 2015 йилгача 1343 та фильмда суратга тушган 246 нафар эркак ва аёлнинг даромадларини солиштиришди.
Муваффақият ва мукофотлар, ижтимоий тармоқларда оммалашганлик таҳлил қилинди. Таъкидланишича, 35 йил давомида ўртадаги тафовут барқарор сақланиб келган.
Ҳолливудда даромадлар икки омилга жуда боғлиқ — фильм жанри ҳамда актёрнинг ёши. Экшенларда актёрлар актрисаларга қараганда ўртача 1,8 миллион доллар кўп гонорар олишади. Ёши 50 дан ошган актёрларга эса уларга тенгқур актрисаларга нисбатан тўрт миллион доллар кўп маош тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter