Huawei IP & Ocean Club 2025 — ҳамкорлик экотизимини ривожлантириш ва АКТ соҳасида кадрлар салоҳиятини биргаликда ривожлантириш

Huawei компанияси Тошкент шаҳрида «IP & Ocean Club 2025» тадбирини ўтказди. Тадбир АКТ соҳаси мутахассисларини, ҳамкорлар ва йирик мижозларни тармоқ инфратузилмаси, маълумотларни сақлаш технологиялари ҳамда АКТ соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш борасидаги илғор ечимларни муҳокама қилиш учун бир жойга жамлади.
Ҳар йили ўтказиладиган мазкур тадбир илиқ ва профессионал муҳитда ўтди ва давлат ҳамда хусусий сектор вакилларидан иборат 50 дан ортиқ иштирокчиларни қамраб олди. Диққат марказида янги авлод ақлли кампус тармоқлари, юқори унумдорликка эга Huawei OceanStor Dorado маълумот сақлаш тизимлари, самарали мулоқотни ташкил қилиш учун IdeaHub ечимлари амалий намойиши билан, шунингдек, Ўзбекистондаги ҳамкорлардан рақамли трансформация бўйича муваффақиятли ҳолатлари бўлди.
Тадбирда Huawei компаниясининг кетма-кет уч йил давомида Gartner® Magic Quadrant™ 2025 рейтингида корпоратив маълумот узатиш тармоқлари бўйича етакчи сифатида тан олингани алоҳида таъкидланди. Сунъий интеллект даврида Huawei кампус тармоқларига СИ технологияларини фаол жорий этмоқда ва интеграцияламоқда, бу эса симсиз алоқа сифати, иловалар, хавфсизлик, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни (O&M) яхшилашга хизмат қилади. Натижада тажрибага йўналтирилган, 10 Гбит/с тезликдаги симли ва симсиз тармоқлар янги фойдаланиш ҳолатларини қўллаб-қувватлаш учун яратилмоқда.
«IP & Ocean Club 2025» тадбирида ҳамкорлик экотизимини ривожлантириш ва АКТ соҳасидаги иқтидорларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги вице-директори Бек Хе (Хе Чжиюан) ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади: «Рақамли иқтисодиёт ривожланар экан, Ўзбекистонда ишончли ва кенгайтириладиган АКТ инфратузилмасига бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Huawei маҳаллий ҳамкорларни қўллаб-қувватлашда давом этади, маълумотлар сақлаш ва тармоқлар учун ақлли ечимларни таклиф этади, бу эса мамлакатда рақамли трансформацияни янада самарали амалга ошириш имконини беради.»
Ўз нутқи давомида Бек Хе «100-person ICT Excellence Program» номли дастурга старт берди. Ушбу ташаббус доирасида бир йил давомида Ўзбекистондаги ҳамкорлар ва мижозлар сафидан танланган 100 нафар иқтидорли мутахассиснинг билим ва кўникмалари оширилади. Бу лойиҳа «Huawei ICT Academy», «Seeds for the Future», «Annual Internship Program» каби таълим ташаббуслари, шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича компания томонидан кўрилаётган чоралар доирасига киради.
Тадбирда Huawei ҳамкорлик дастурларида иштирок этган ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашганлардан бири — «MAX VOLUME GENERAL TRADING LLC» компаниясининг IT директори Арсен Куртсеитов бўлди. У Huawei томонидан тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида қуйидагиларни айтди: «Huawei компаниясининг ўқув тизими технологик билимларни ошириш учун кенг имкониятлар яратади — курслар базаси, мутахассислар томонидан ўқитиладиган маърузалар, Хитойдаги бош офисга ташрифлар. Компания, шунингдек, шахсий ўсиш ва тажрибани баҳолаш орқали савдо салоҳиятининг ривожланишини ҳам қўллаб қувватлайди.»
Тадбирда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаларидаги Huawei мутахассислари ҳам нутқ сўзлашди. Маълумотларни сақлаш ечимлари бўйича мутахассис Руслан Головкин «Янги авлод OceanStor Dorado: Флаш-технологияларга асосланган маълумот сақлаш ечимлари уйғунлиги» мавзусида тақдимот ўтказди. Тармоқ ечимлари бўйича эксперт Иля Джеря эса йирик корхоналар ва кичик ҳамда ўрта бизнес вакиллари учун мўлжалланган Wi-Fi 7 кампус тармоқ маҳсулотларини таништирди.
«IP & Ocean Club 2025» саҳнасида, шунингдек, Huawei компаниясида шу йилнинг апрель ойидан бошлаб амалиёт ўтаётган ёш иқтидорлар ҳам сўзга чиқдилар. Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчиси Достон Шавкатов ва Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчиси Абдурашид Садуллаев «IdeaHub» ечими орқали ақлли функцияларни амалий кўрсатма орқали намойиш этдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар Huawei компаниясининг кўргазма залига ташриф буюриб, йирик корпоратив сектор учун таклиф этилаётган асосий маҳсулотлар ва ечимлар билан яқиндан танишдилар.
Huawei компанияси Ўзбекистонда 25 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келмоқда. У инновацион технологиялар бўйича билимларни ошириш ҳамда маҳаллий ҳамкорлик экотизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратади. Компания доимий равишда ўзининг йирик форум ва саммитларини ташкил этиб келади ҳамда муҳим маҳаллий тадбирларда фаол иштирок этади. Масалан, жорий йилнинг апрель ойида Digital Week 2025 доирасида 500 дан ортиқ АКТ соҳаси мутахассислари иштирок этган бўлса, май ойида эса Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги 1500 дан ортиқ технология экспертлари, ҳамкорлар ва соҳа етакчилари Huawei Tech Carnival & Partner Summit 2025 тадбирида Тошкентда йиғилди. Шу йилнинг сентябрь ойида Huawei компанияси анъанавий тарзда Ўзбекистоннинг энг йирик АКТ тадбири — ICTWEEK UZBEKISTAN 2025да «Gold Partner» сифатида иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter