Ҳужжатли филм, китоб-албом, замонавий сайт: «Ўзархив» тақдимот ўтказди
«Ўзархив» агентлиги «Янги Ўзбекистон архивлари» номли ҳужжатли фильм премьераси, «Ўзбекистон архивлари» китоби ҳамда «Мустақиллик 30» веб-сайти тақдимоти муносабати билан матбуот анжумани ўтказди.
Давлат аҳамиятидаги тарихий ҳужжатларни, ёзма ва график ёдгорликларни сақлаш, тизимлаштириш ва тавсифлаш билан шуғулланадиган махсус муассаса «Ўзархив» ўз фондини бойитиб бормоқда.
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов соҳадаги янгиликлар Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларини сақлаш борасидаги меҳнатларини акс эттирганлиги таъкидлади.
«Янги Ўзбекистон архивлари» ҳужжатлари фильми режиссёри, сценарий муаллифи Абдусамад Саломов ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Ўзархив» агентлиги томонидан «Ўзбекистон архивлари» ахборот китоб-албоми ҳам чоп этилган.
«Ватанимиз мустақиллиги куни муносабати билан қилинган янги замонавий лойиҳалардан бири бу «Ўзархив» агентлиги томонидан «Мустақиллик 30» веб-сайтининг яратилиши бўлди», дейди «Ўзархив» директори Улуғбек Юсупов.
Мазкур электрон платформа Интернет орқали фойдаланувчиларга мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган муҳим архив ҳужжатлари билан танишиш, ўша даврда тасвирга олинган фотосуратлар ва видеолавҳалар орқали аниқ тасаввурга эга бўлиш имкониятитни беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter