Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукуматга мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқот ўрнатиш топширилди

Ҳукуматга мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқот ўрнатиш топширилди

Президент Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди. Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди.

Ушбу ишлар учун ўтган йили 2,6 триллион сўм, жорий йил эса 1,2 триллион сўм сарфланди. Йил якунигача яна 10 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш, шунингдек, 200 минг гектарни лазерли текислаш учун 1 мингта техника харид қилиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил учун зарур маблағларнинг молиявий манбасини ҳал қилиш, келаси йил дастури учун 2 триллион сўм ресурс шакллантириш топширилди.

Президент дала четига экин экиш, кооперациялар бўйича қонунлар ва Сув кодексининг қабул қилингани сув танқислиги шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади. Энди депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгаш вакиллари қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, тадбиркорларни стандартлар жорий қилиш ва сертификат олишга ўргатиш бўйича фаол бўлиб, қонунчиликка оид янги таклиф берсалар, бу ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Ҳукуматга штаб ташкил қилиб, экспортчи, иссиқхоначи ва бошқа мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқот платформасини ишга тушириш, тадбиркорларнинг давлат идоралари билан боғлиқ барча муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал қилиб бориш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг