Ички ишлар мансабдори пора билан қўлга тушди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олган.
Аммо у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter