Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими жорий қилинди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими жорий қилинди

Ички ишлар вазирлигида рақамли технологияларни тизимга татбиқ этиш масалаларини такомиллаштириш, кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларни фош этиш самарадорлигини ошириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга оид йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъуллари, Ички ишлар вазири ва соҳавий хизматларнинг мутасаддилари ҳамда прокуратура органларининг раҳбарияти иштирок этдилар.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ички ишлар вазирлигида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаментини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва уларда белгиланган устувор вазифалар ўқиб эшиттирилди.

Таъкидланишича, жамиятда жиноятчиликнинг янги шакллари, кибержиноятлар ва ахборот таҳдидларининг ортиб бориши ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида рақамли технологияларни жорий этиш стратегик заруратга айланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан, мазкур жараённинг ҳуқуқий, ташкилий ва техник асосларини такомиллаштириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимидаги рақамли ислоҳотларни ривожлантириш, халқаро тажрибалар асосида истиқболли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, рақамли технологиялар ёрдамида инсон ҳуқуқларини таъминлаш самарадорлигини ошириш, фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда коррупцияга қарши курашда замонавий ёндашувларни жорий этиш имкониятларини кенгайтириш вазифалари белгиланиб, бу борада масъул давлат органлари, ташкилотлар, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг аниқ масъулияти ва жавобгарлиги киритилмоқда.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг қарорига асосан Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди, ушбу лавозимга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.

Йиғилишда, ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш масалалари, бу жараённинг асосий йўналишлари ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, масъулларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг