Ички ишлар вазирлиги бир қатор хизматларни таклиф этмоқда. Фақат пуллик

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга ички ишлар органларининг эксперт-криминалистик бўлинмалари томонидан пуллик асосда эксперт, илмий-тадқиқот, ахборий хизматларини тақдим этади.
Вазирлик ахборот хизматининг хабар қилишича, хизматлар қуйидаги йўналишлардан иборат:
1. Қалбаки ҳужжатлар, қимматли қоғозлар, шахсий гувоҳномалар бўйича таълим;
1. Видеокузатув тизими имкониятлари орқали шахсий идентификацияни аниқлаш;
3. Двигател, шасси, автомашиналарнинг рақамларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича тадқиқот олиб бориш;
4. Ҳужжатлар, қимматли қоғозлар, лотерея чипталари, шунингдек, бошқа босма маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини қатъий тартибда тадқиқ этиб бориш;
5. Қўлёзма ёзувлари ва имзоларни аниқлаш бўйича тадқиқот олиб бориш;
6. Муддати тугагани сабабли йўқолиб қолган матнларни қайта тиклаш;
7. Вино, арақ маҳсулотлари ва заргарлик буюмларининг таркибини аниқлаш;
8. Компютер технологиялари соҳасида хизматлар ва маслаҳатлар бериш, хусусан, рақамли ахборот воситаларида йўқолган ахборотни тиклаш, рақамли ахборотни муҳофаза қилиш бўйича маслаҳат бериш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter