Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатган шахс ушланди — расмий муносабат

Ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатган шахс ушланди — расмий муносабат

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фуқаро ички ишлар органлари ходимига қаршилик кўрсатаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

«Жорий йилнинг 21 июнь куни тахминан соат 14.30 ларда Учтепа тумани, 31-мавзеси ҳудудида икки нафар фуқаро тортишиб қолган ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал вақтида фуқаро У.М. ўткир тиғли жисм билан фуқаро Н.Т. га тан жароҳати етказган ҳамда ҳодиса жойидан яширинган. Натижада жабрланувчи “чап кўкрак қисмининг санчилган-кесилган жароҳати” ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган.

Ҳодиса жойига етиб келган ҳудудий профилактика инспектори О.Абдуллаев мазкур жиноятни содир этган шахсни “иссиқ изи”дан топиб, уни ушлаш чораларини кўрган вақтида, У.М. унга ҳам пичоқ билан тажовуз қилиб, фаол қаршилик кўрсатган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи далилий ашё (Н.Т.га тан жароҳати етказган пичоқ) билан профилактика инспектори ва ППХ ходимлари томонидан қўлга олинган ҳамда терговга жалб қилинган.

ИИО ходимлари тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “м” банди ("Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса") билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг