Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ICT Expo - 2025: 5G технологияси, Moobina, MobiWin — Mobiuz қимматбаҳо совғалар тарқатмоқда! (видео)

ICT Expo - 2025: 5G технологияси, Moobina, MobiWin — Mobiuz қимматбаҳо совғалар тарқатмоқда! (видео)

Mobiuz компанияси ҳар йилги анъанага мувофиқ, ICT Week Uzbekistan 2025 рақамли технологиялар ҳафталиги доирасида ташкил этилган ICT Expo – 2025 кўргазмасида халқимизнинг қулай ва сифатли алоқадан фойдаланиши йўлидаги янгидан-янги лойиҳаларини тақдим этиш баробарида Mobiuz абонентлари ва ҳафталик иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар улашишда давом этмоқда.

Жумладан, ICT Expo – 2025 кўргазмасида Mobiuz Марказий Осиёда илк бор 28 GGs (mmWave) радиочастота диапазонларига асосланган 5,5G технологиясини намойиш этди.

Полоса кенглиги (400 MGs) туфайли тармоқ бир вақтнинг ўзида кўпроқ маълумотларни қайта ишлаб, абонентларни юқори гигабитли тезлик билан таъминлайди.

Натижада мобил интернет тезлиги 10 Гбит/с гача етиши, тармоқнинг юклама энг юқори бўлган жойларида эса юқори ўтказувчанлик таъминланиши мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, сунъий интеллектга асосланган оператор — Moobina исмли овозли ёрдамчи ҳам абонентларнинг компания хизматларидан тезкор ва қулай фойдаланишларига кўмаклашмоқда.

Ўзбек тилида сўзлашиб, турли вилоятлар шевасини ҳам яхши тушуна оладиган рақамли оператор абонентларни Ф.И.Ш ва ЖШШИР маълумотлари орқали яхши танийди.

Қолаверса, ҳисоб балансингиз, пакетлар қолдиғи ва рақам ҳолатини текшириб, сизга тарифлар ва хизматлар ҳақида батафсил маълумот бериш учун Moobina янада кўпроқ такомиллашишда давом этмоқда.

Йилнинг энг шов-шувли технологик тадбирлари ҳамда дунё эътироф этган янгиликларига гувоҳ бўлишни ва Mobiuzдан қимматбаҳо совғалар ютиб олишни истасангиз ICT Week Uzbekistan 2025 ҳафталигига ташриф буюринг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг