Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ: «Кундузги чироқлар ёқилиши натижасида ЙТҲ 25 фоизга камайди»

ИИББ: «Кундузги чироқлар ёқилиши натижасида ЙТҲ 25 фоизга камайди»

Фото: ИИББ матбуот хизмати

ИИББ томонидан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган янги ўзгариш – кундуз вақтида яқинни ёритувчи чироқ ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб юриш натижасида йўл-транспорт ҳодисаси камайгани хабар қилинди.

«Жорий йил ва ўтган йилнинг 10-апрель кунидан 17-апрелгача бўлган давр: фарқ борми?

Йўл ҳаракати қоидаларига жорий йилнинг 10 апрель кунидан киритилган кундуз вақтида яқинни ёритувчи ёритгичларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиш талабига, ушбу талабга амал қилиш муҳимлигини англаётган ўртача 20-30 фоиз қонунни ҳурмат қиладиган ҳайдовчилар ва пиёдалар риоя қилишни бошлашди. Натижада Тошкентда йўл-транспорт ҳодисалари камайгани, шу жумладан пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ бўлган ЙТҲлар камайгани кузатилмоқда.

Рақамларга диққат билан қаранг:

2018-йилнинг 10-апрелидан 17-май кунигача 153 та ЙТҲ содир бўлди.

2019-йилнинг 10-апрелидан 17-май кунигача – 108 та ЙТҲ.

Натижа: ЙТҲ сони 45 тага камайган.

Шулардан пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ ЙТҲ:

2018-йилнинг 10-апрелидан 17-май кунигача – 75 та ҳолат;

2019-йилнинг 10-апрелидан 17-май кунигача – 37 та ҳолат.

Натижа: пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ ЙТҲ сони 38 тага камайган.

Баъзи ҳайдовчилар бирор бир ҳаракатни амалга оширишдан олдин ён ёки орқани кўрсатувчи ойналарга қарамасликларини инобатга олган ҳолда янги талабнинг асосий мақсади ҳайдовчилар бир-бирларини кўришларидадир, орқада ёниб турган ёруғликни эса пайқамасликнинг иложи йўқ. Пиёдалар учун ҳам КСЧ ёниқ бўлган автомобиль, шу жумладан кундуз куни ҳам сезиларлироқ бўлди. Депутатлар илгаридан, кундуз вақтида яқинни ёритувчи ёритгичларни ёки КСЧни ёқиш талаби киритувчи қонунни тасдиқлаётганларида ҳақ бўлишган. Мақсад – кўпроқ йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёт ва соғлиқларини сақлаб қолишда бўлган. Жорий йилнинг 10 апрель кунидан 17 майгача бўлган муддатда ЙТҲ сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,3% камайгани, ушбу талаб тўғри бўлганлигидан далолатдир.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг камайиши кузатилмоқда. Пичинг ва ҳазил-мутойибаларни бир четга суриб, бир оз ўйлаб кўришни сўраймиз: инсонларнинг ҳаёт ва соғлиқлари қадрлироқ!

Ҳурматли ҳайдовчилар! Яқинни ёритувчи ёритгичларни ёки кундузги сигнал чироқларни ёқинг, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолинг!»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг