ИИВ тизимида «полиция» ташкил этилади

Ўзбекистонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш учун ИИВ тизимида «Экология полицияси» ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган видеоселектор давомида маълум қилинди.
«Экология полицияси» Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида ташкил этилади. Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.
«Экология полицияси» Ички ишлар тизимида фаолият юритади, унинг фаолияти ўзи аниқлаган ҳуқуқбузарликлардан ундирилган жарималар ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Ушбу янги тизим фаолиятини йил якунига қадар йўлга қўйишга ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев шахсан масъул бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter