Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат такомиллаштирилади

Ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори (446-сон, 16.07.2025 й.) билан “2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш” концепцияси тасдиқланди

Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.

 Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

- назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;

- хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;

- назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;

- ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;

- ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.

Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:

- ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;

- ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;

- ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг