Ижтимоий шартнома шартларини бажарган ёшлар рағбатлантирилади
«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–222-сон фармон билан ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаганда босқичма-босқич тегишли чоралар қўлланиши белгиланди.
Унга кўра:
- ижтимоий шартноманинг бажарилмаган шартларини 15 кун ичида бажариш тўғрисида огоҳлантириш;
- ижтимоий ёрдам миқдорларини 15 фоиздан 30 фоизгача камайтириш;
- ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 ойдан 6 ойгача вақтинчалик тўхтатиш;
- ижтимоий ёрдам кўрсатишни 1 йил ва ундан ортиқ муддатга тўхтатиш.
Ижтимоий шартнома шартларини мунтазам равишда камида 6 ой давомида юқори даражада бажарган ёшлар қуйидагича рағбатлантирилади:
- унга имтиёзли равишда навбатдан ташқари ижтимоий ёрдам кўрсатилади;
- энг яхши 1 000 нафар ёшлар ҳар йили бир марта БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади;
- ёшларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган мукофотларга тавсия этилади.
Маълумот учун, ижтимоий шартнома — камбағал оилаларга кўмак чораларининг муайян мажбуриятларни бажариш шарти билан кўрсатилишини назарда тутувчи шартнома ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter