Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки алпинист Эверестда ғойиб бўлди

Икки алпинист Эверестда ғойиб бўлди

Мўғул алпинистлари Эверест чўққисида бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда CentralAsia.

Алпинистлар Пурэвсурэн Лхагвжаргал ва Пүрэвсүрэн Лхагважав қўшимча кислород ишлатмасдан чўққига чиқишга ҳаракат қилишган. Спортчилар 8000 метр баландликка кўтарилгач, улар билан алоқа узилган.

Улар билан икки кундан бери алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаяпти. Йўқолганларни қидириш давом этмоқда.

«8K Expeditions» гидлар хизмати компанияси директори Пемба Шерпанинг айтишича, алпинистлар чўққига мустақил ўзлари кўтарилишган.

«Улар тоққа чиқишда гидларни ёллашдан бош тортишди», деди у.

Дунёдаги энг баланд Эверест (Жомолунгма) чўққиси кўплаб алпинистлар учун забт этиш орзу бўлган маскан ҳисобланади. Маълум вақт давомида чўққини забт этиш иштиёқида бўлганларнинг 300 нафардан ортиғи ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг